Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фалокат оёқ остида...
16:16 / 2020-05-19

Автомобиль бошқарувида бир лаҳзалик чалғиш ҳам аянчли ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.


Автомобиль бошқарувида бир лаҳзалик чалғиш ҳам аянчли ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин. Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси сўзимиз далилидир.

18 май куни соат 12:00 ларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи Ў.Э. 60 D 343 OA давлат рақамли “Lasetti” машинасини “Бектемир – Олмалиқ” автомобиль йўлида бошқариб кетаётганида йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатланади. Эҳтиётсизлик ва қўпол қоидабузарлик сабаб қарама-қарши йўналишдан келаётган “Nexia” билан тўқнашиб кетади. Оқибатда “Nexia” ҳайдовчиси бош мия ёпиқ жароҳати ва чайқалиши ҳамда бошқа бир қатор жароҳатлар билан туман шифохонасига ётқизилади.

Хайриятки, Ў.Э.нинг эҳтиётсизлиги жабрланувчининг тан жароҳатлари олиши билан якунланди. Оқибат бунданда оғир бўлиши мумкин эди.

Яхшилик қилмоқчи эди...

Шу куни соат 14.30 лар атрофида “Тошкент – Душанбе” халқаро автомобиль йўлининг Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган қисмида “Matiz” русумли (давлат рақам белгиси 10 С 309 QA) автомобилда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи М.Р. йўл четида турган танишини кўриб қолади. Унга яхшилик қилиб, ўзи билан олиб кетмоқчи бўлган ҳайдовчи йўл четига тўхтайди ва машинасини орқага, таниши томон ҳаракатлантиради. Аммо мўлжалдан адашиб, машинани ўз вақтида тўхтата олмайди. Натижада танишини машина билан уриб юборади. Пиёда Б.Қ.нинг чап оёқ сон суяги синади. Уни манзилига олиб кетмоқчи бўлган ҳайдовчи йўналишни ўзгартириб шифохона томон боришга мажбур бўлади.

Бу воқеа улар учун унутилмас бўлиб қолади. Бошқалар эса сабоқ чиқариб, йўлларда доимо сергак ва эҳтиёткор бўлишини сўраймиз.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати.