Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаластинликлар Рамазонни қандай кутиб олди? (+сурат)
14:30 / 2024-03-11

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластинлик қочқинлар бўйича агентлиги Рамазон бошланиши арафасида ҳудуд бўйлаб озиқ-овқат танқислиги ҳар қачонгидан кучайганини айтиб, ўт отишни тўхтатиш бўйича яна бир бор ўз чақириғини билдирган. Маҳаллий матбуот Исроил кучлари юзлаб фаластинликлар Ал-Ақсо масжидига киришига тўсқинлик қилганини ёзди. ХАМАС раҳбари Исмоил Ҳания Исроилни Рамазонгача сулҳ битимига эриша олмагани учун айблаб, Ғазода урушни тўхтатмайдиган ҳеч бир келишув маъқул келмаслигини таъкидлаган. Рўзанинг биринчи кунига тайёргарлик вақтида Рафоҳ ва Нусейрат қочқинлар қўналғасига ҳужум уюштирилган.

Жо Байден Рамазон бошланиши билан Ғазога кўпроқ гуманитар ёрдам етказиш бўйича саъй-ҳаракат давом эттирилишини билдирди. Шунингдек, ХАМАС томонидан олинган асирларни озод қилиш келишуви доирасида камида олти ҳафта давомида урушни тўхтатиб туриш учун тўхтовсиз ҳаракат қилишини айтган. Афсуски, бунга ўхшаш баёнотлар бирор амалий натижа бераётгани йўқ.

Буюк Британия ҳукумати Ғазодаги мусулмонларни ҳимоя қилиш учун 150 миллион доллар ажратишга ваъда берган. Ушбу маблағ тўрт йил мобайнида бутун мамлакат бўйлаб масжид, мактаб ва жамоат жойида хавфсизликни кучайтиришга сарфланади.

– Мусулмонларга нисбатаннафратга жамиятимизда ўрин йўқ,– деган қироллик ички ишлар вазири Жеймс Клеверли ўз баёнотида.

Ғазоликлар олдингиларига ўхшамаган Рамазон ойини кутиб оларкан, ўз чодирларини чироқ билан безатишди. Турли қийинчиликка қарамай, якшанба оқшоми фаластинлик болалар муқаддас ой бошланишини нишонладилар.

Фаластинлик аёл Ғазо жанубидаги Рафоҳ шаҳрида

Рамазон учун чодирини тайёрламоқда.

Дайр Ал-Балоҳ лагеридаги болалар Рамазон ойи олдидан безак ясашди.

Лагерларда яшаётган ғазоликлар ҳам чодирларни безатишди.

Фаластинлик бола Рамазон ойи арафасида

Рафоҳ шаҳрида вайрон бўлган бино харобасида учқун билан ўйнаяпти.

Ғазодаги Ал-Дарож мактабида бошпана топган фаластинлик болалар Рамазонга тайёргарлик кўрилаётган чодирда олов билан исинмоқда.

Сардорбек Поёнов,

ЎзА