Фаластинда жами 11 журналист ҳаётдан кўз юмган
Тўққиз кундан буён давом этаётган ҳарбий ҳужум натижасида 11 журналист ҳалок бўлиб, 20 нафар ОАВ ходими жароҳат олган, дейилади Фаластиндаги журналистлар касаба уюшмаси тарқатган хабарда.
Яна икки мухбирнинг тақдири номаълум, 50 дан зиёд медиатузилма биноси вайрон бўлган.
Журналистика ташкилотлари яраланган ходимларга ёрдам уюштирилганини маълум қилди.