English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаластин яна таҳлика остида…
15:42 / 2025-03-18

Фаластинда яна қирғин бошланди, норасида болалар ҳалок бўлмоқда. Бугун тонгда Исроил Ғазога кенг кўламли ҳаво ҳужуми уюштириши оқибатида 200 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг кўпчилиги болалар экани айтилмоқда. 100 дан зиёд одам яраланган. Бу маълумотлар “Euronews” хабарида келтирилган.

Исроил Бош вазири идораси армияга ХАМАСни нишонга олишни буюрган. Шу тариқа Ғазо шаҳри, Дайр Ал-Балоҳ, Хон Юнус ва Рафоҳ ўққа тутилган.

Амалиёт ХАМАС гаровга олинганларни озод қилишдан бош тортгани ва АҚШ махсус вакили Стив Уиткофф томонидан таклиф қилинган сулҳ битими рад этилиши билан изоҳланган. Исроил босим янада кучайтирилишини иддао қилмоқда.

Табиийки, ХАМАС сўнгги рейдни қоралаб чиқди:

– Биз жиноятчи Нетаньяхуни Ғазога, ҳимоясиз аҳоли ва Фаластин халқига нисбатан хоинона тажовузкорлик оқибати учун тўлиқ жавобгар ҳисоблаймиз.

Мусулмон Зиё, ЎзА