Фаластин ташқи ишлар вазири Исроил билан мулоқотга тайёр эканини маълум қилди
Агар Исроил томони тайёрлигини намоён қилса, Фаластин бу давлат билан мулоқотларни қайта йўлга қўйишга тайёр, деди Фаластин ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Риёд ал-Малики РИА Новостига.
"Биз тайёрмиз. Бунга имконият борлигини у томон ҳам намоён қилиши керак. Исроил етакчилари бунга тайёр эмаслигини, истамаслигини маълум қилмоқда", - деди аль-Малики, Фаластин Исроил билан мулоқот бошлашга тайёрми, деган саволга жавоб қайтарар экан.
(С.Раҳимов)