Фаластин Президенти ва Исроил мудофаа вазири учрашуви
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Исроил мудофаа вазири Бени Ганц билан учрашиб, АҚШ Президенти Жо Байденнинг Яқин Шарқ сафари олдидан хавфсизликни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Фаластин Озодлик ташкилоти хабар берди.
“Учрашув чоғида Президент сиёсий аҳволни мўътадиллаштириш, имзоланган келишув битимларига риоя этган ҳолда вазиятни мураккаблаштиришга олиб келадиган барча ҳаракатларни тўхтатиш муҳимлигини таъкидлади”.
Музокара Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Рамаллоҳ шаҳрида ўтказилди.
Дарвоқе, 13-16 июль кунлари Байденнинг Исроил, Фаластин ва Саудия Арабистонига сафари кутилмоқда.
ЎзА