Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаластин Миллий кенгашига сайловлар 2025 йил охиригача бўлиб ўтади
12:23 / 2025-07-21

Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббоснинг қарори билан ижроия қўмитаси Миллий кенгашга сайловларни ўтказиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш учун тайёргарлик комиссиясини тузади, деб хабар бермоқда “WAFA” ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, қўмитага Равҳи Фаттуҳ раҳбарлик қилади.

Маҳмуд Аббоснинг қарорига кўра, сайловлар жорий йилнинг охиригача ўтказилади. Шунингдек, Миллий Кенгашда 350 киши фаолият юритади, уларнинг учдан икки қисми Фаластин ҳудудлари, қолган бир қисми эса хориждаги диаспора вакилларидан иборат бўлади.

С.Раҳимов, ЎзА