Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фаластин ҳукумати ОАВ вакиллари ҳаётини ҳимоя қилишга чақирмоқда
11:22 / 2023-11-07

Фаластин ҳукумати Исроил тажовузи остида қолаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳаётини ҳимоя қилиш, Исроилни уларнинг ўлими учун жавобгарликка тортишга чақирди.

Ғазо ҳукумати матбуот бюроси Исроилнинг медиа ташкилотларига уюштирган ҳужуми билан боғлиқ, қуйидаги сўзлар билан бошланган ёзма баёнотини эълон қилди:

– Халқаро инсон ҳуқуқи ва оммавий ахборот воситалари вакилларини журналистлар ҳимоясини таъминлаш ва Исроилнинг мухбирлар ўлими ва жароҳатланишига сабаб бўлган ҳужумларини қоралашга чақирамиз.

Ҳужжатда Фаластиннинг “Al Rar” (alray.ps), “Al Resalah” (alresalah.ps), “Safa” (safa.ps), “Palestine al-Yawm” (paltoday.ps) каби оммавий ахборот воситалари Исроилнинг кибер ҳужумига дучор бўлгани ҳам таъкидланган. Ҳозир бу сайтлар фаолияти тўхтаган.

Қайд этилишича, Исроилнинг ОАВ ва ходимларга қарши ҳужуми барча халқаро конвенциялар томонидан кафолатланган фикр, сўз эркинлигини очиқдан-очиқ бузади.

– Исроил Фаластин оммавий ахборот воситалари овозини ўчириш ва гувоҳларни йўқ қилишга уриниб, кейинги жиноятларни содир этишга тайёрланмоқда, – дейилган баёнотда.