Фаластин элчиси билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири вазифасини бажараувчи Владимир Норов Фаластин Давлатининг Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жавод Муҳаммад Аводни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълум қилган.
В.Нoров ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилар экан, Элчини янги лавозимга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақият тилади.

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатнинг жорий ҳолати ва шерикликни янада мустаҳкамлаш истиқболини, шунингдек, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқа билан боғлиқ долзарб жиҳатларни муҳокама қилдилар.

Бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
ЎзА