English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахрийлар эъзозда
18:07 / 2019-09-07

Навоий вилояти “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


Навоий вилояти “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан давлатимиз мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Қуролли Кучларида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийлари, Ёзувчилар уюшмаси ижод жамоат фонди вилоят бўлими, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирок этди.

photo_2019-09-07_18-09-22.jpg

Тадбирда ҳарбий сафарбарлик гуруҳи бошлиғи майор Олим Ахмедов сўзга чиқиб иштирокчиларни мустақиллигимизнинг 28 йиллиги билан табриклади. Навоий давлат педагогика институти педагогика фани ўқитувчиси Дилшод Соибов мустақиллик йилларида олиб борилаётган ишлар, ислоҳотлар ва уларнинг самаралари ҳақида маъруза қилди. Навоий вилояти “Ватанпарпвар” ташкилоти раиси ўринбосари Д.Исмаилова Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси” номли қўлланмаси мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Қуролли Кучларида узоқ йиллар хизмат қилиб, ҳозирда нафақада бўлган меҳнат фахрийларига “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар фахрийси” кўкрак нишони ва “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгашининг “Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси” номли қўлланмаси топширилди.