Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фахр-ифтихор рамзи
18:24 / 2019-11-18

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланиб, “Байроғимиз – фахр-ифтихоримиз рамзи” деб номланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланиб, “Байроғимиз – фахр-ифтихоримиз рамзи” деб номланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Миллий байроғимизда халқимизнинг миллий-тарихий қадрият ва анъаналари, бой маданияти, поклик, беғуборлик, яхшилик, донишмандлик, садоқат сингари юксак буюк фазилатлари ўз ифодасини топган.

– Ўзбекистон байроғи – мустақиллигимиз рамзи, халқимизнинг орзу-умидлари тимсолидир, – дейди Андижон давлат университети талабаси Санобар Тошиева. – Айниқса, шу муқаддас замин, она юрт бугуни ва порлоқ эртаси билан ўз тақдирини боғлаган биз ёшлар учун миллий байроғимиз қадрлидир. Биз байроғимиз билан фахрланамиз, ундан куч оламиз.

Тадбирда юртимиз давлатчилиги тарихида байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлгани, бугун эса ҳар бир юртдошимиз учун фахр-ифтихор ва шон-шараф рамзига айлангани таъкидланиб, унга ҳурмат бажо келтириш, асраб-авайлаш шарафли бурчга айлангани қайд этилди. 

– Юртимизда миллий байроғимиз билан фахрланмайдиган инсон бўлмаса керак, – дейди тадбир иштирокчиси, Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов. – Айниқса, ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини фарзандларимиз, эртамиз эгалари бўлган ёшлар онг-шуурига сингдиришда бу каби тадбирларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Шу боис, байроғимизнинг қадрини, қаддини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарур.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқди.
Ф.УБАЙДУЛЛАЕВ,