Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгуликка йўғрилган ташаббус
18:52 / 2021-12-02

Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилиб, 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Ушбу “долзарб 40 кунлик”да Ўзбекистон Бадиий академияси ҳам фаол қатнашмоқда. Айни пайтдаги мўътадил иқлим манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш учун қулай бўлган фурсатда Бадиий академия биноси теварак-атрофи ҳамда ҳовлисига Қрим қарағай арчаси, Сурия атиргули ҳамда бошқа турдаги мевали-манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Таъкидлаш жоизки, бундай эзгу ташаббусдан ҳеч ким, ҳеч қайси ташкилот четда қолмаяпти. Ўзбекиcтон Республикаси Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейи жамоаси ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида музей атрофидаги боғ ва бошқа қатор ҳудудларда кўчат экиб, юртимиз аҳолисининг соғлом турмуш тарзини янада яхшилашга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Эзгуликка йўғрилган ташаббус умуммиллий миқёсда мамлакат бўйлаб давом этмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА