Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгулик йўлидаги хайрли ташаббус
22:17 / 2025-10-11

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида жамиятга фойда келтирадиган, инсонпарварлик ва меҳр-шафқат руҳини юксалтиришга қаратилган ташаббуслар изчил давом этмоқда.

Шу маънода, филиал ходимлари ҳамда талаба-ёшлар республика қон қуйиш станциясининг кўчма донорлик акцияси доирасида ўтказилган “Мен донорман” хайрия тадбирида фаол иштирок этдилар.

Акция доирасида махсус жиҳозланган мобил донорлик мажмуасида санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда талабалар, ўқитувчилар ва ходимлар ихтиёрий равишда қон топширдилар. Қон топширишдан аввал ҳар бир иштирокчи малакали шифокор кўригидан ўтиб, саломатлик ҳолати белгиланган тартибда текширилди.

Ушбу хайрли ташаббус нафақат жамиятда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, балки инсонпарварлик ва ҳамдардлик туйғуларини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилмоқда. Бундай акциялар орқали ёшлар онгида ижтимоий фаоллик, масъулият, бошқаларга ёрдам қўлини чўзиш каби юксак инсоний қадриятлар шаклланмоқда.

–  Шу каби эзгулик ва инсонпарварлик акцияларида талаба-ёшлар билан биргаликда фаол қатнашиш биз учун ҳам шараф, ҳам масъулиятдир,  –  деди филиал Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Б.Хожабергенов.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири