English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!
12:10 / 2024-03-21

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз!” ғояси остидаги маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.  

Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими маълумотига кўра, тадбирларда пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ зиёлилар – таниқли олимлар, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар қатнашиб, аҳолига хуш кайфият улашмоқда.  

Тарғибот гуруҳи аъзоларининг навбатдаги манзили Янгиқўрғон тумани Қутлуғтол маҳалласидаги “Маънавият ва маърифат уйи” бўлди. Эътиборлиси, бу маскан янгиқўрғонлик ижодкор Сожида Мамажонова хонадонида ташкил этилган.  

[gallery-16531]

Меҳмонлар “Маънавият ва маърифат уйи” соҳибаси билан яқиндан суҳбат қилиб, хонадонда ташкил этилган уй кутубхонаси билан танишди ҳамда китобхонликка берган эътибори учун оилага ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.  

Чуст туманидаги Зарафшон маҳалласида нуроний онахонлар, уй бекалари ва талаба ёшлар иштирокидаги маданий-маърифий тарғибот тадбири ҳам таассуротларга бой тарзда ўтди.  

Тадбирда фарзандларига яхши тарбия бериб, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган Муяссар ая Мадалиевага Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони ҳамда фарзанд тарбиясида намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ аёлларга байрам совғалари топширилди.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА