ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Эзгулик – шиоримиз, маърифат – қуролимиз” шиори остида маданий-маърифий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
[gallery-16520]
Тадбирда социология фанлари доктори, профессор Мавлуда Ғаффорова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Ахтамқул Каримов ва бошқалар Президентимизнинг 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган маросимда сўзлаган нутқи ҳамда мамлакатимизда аёллар манфаатлари йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти, ғоятда муҳим аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мақом санъати маркази хонандаси Сардорбек Ғофуров томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга кўтаринки кайфият улашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА