Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгулик, меҳр-оқибат айёми
09:53 / 2024-04-09

Муборак Рамазон ҳайити байрами арафасида ўзгалар ёрдамига муҳтожларга меҳр-мурувват, саховат кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, ёрдам қўлини чўзиш каби халқимизнинг эзгу анъаналари янада ёрқинроқ намоён бўлади.

Ушбу эзгу амалларга содиқ бўлган ОКМК раҳбарияти ва комбинат ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан ҳам савобли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, байрам муносабати билан 28 та боқувчисини йўқотган оилаларга ва 162 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтожларга озиқ-овқат маҳсулотлари туҳфа этиляпти. Шунингдек, 71 нафар байналмилал жангчилар, 4 нафар Чернобиль АЭС фалокатини бартараф этишда иштирок этганлар ҳамда 13 нафар меҳнат фронти фахрийлари ҳам бу каби саховатдан баҳраманд бўлишди.

Эътибор ғамхўрликдан кўнгиллари тоғдек кўтарилган нуронийлар савобли ишларни бошидан тутган меҳридарё инсонларга ўз миннатдорчиликларини билдирмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати