Эзгулик манзили
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика болаларни қўллаб қувватлаш жамоат фонди ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 22 нафар профессор мутахассиси иштирокида Фарғона вилоят Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида «Эзгулик манзили» хайрия акцияси ўтказилмоқда.
[gallery-19206]
Акция доирасида 260 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилиб, юқори технологик жарроҳлик амалиётига муҳтож бўлган эҳтиёжманд, кам таъминланган, оғир шароитга тушган оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун 105 нафари танлаб олинди.
Акция 14 сентябргача давом этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА