Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эзгулик манзили” Фарғонада
11:10 / 2022-08-19

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоятида “Эзгулик манзили” хайрия акцияси бўлиб ўтмоқда. Қўқон ҳамда Фарғона шаҳрида давом этаётган мазкур тадбир Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан вилоятда яшовчи эҳтиёжманд, кам таъминланган, шароити оғир оилалардаги бемор болаларга консультатив ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, жамғарманинг тиббий дастурларига асосан оғир ташҳисли бемор болаларни даволаш, бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш, уларнинг саломатлигини мунтазам тиклаш, жарроҳлик йўли билан даволанишга муҳтож бўлган бемор болаларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш мақсадида ташкил этилди. 

[gallery-8390]

Хайрия акциясига Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг тажрибали ҳамда ёш шифокорлари жалб этилган.

– Акция доирасида ҳозиргача 400 нафарга яқин бемор бола тиббий кўрикдан ўтказилди, - дейди вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Шаҳобиддин Қўчқоров. – Уларга юқори малакали мутахассислар томонидан пластик хирургия, кардиохирургия, офтальмология, отоларингология, ортопедия, травматология йўналишлари бўйича чуқурлаштирилган тиббий текширув ва маслаҳатлар берилди. 53 нафар беморга шу ернинг ўзида жарроҳлик амалиёти кўрсатилади. 
 
– Бугунги тадбирдан энг аввало ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларнинг ота-оналарини хурсанд қилди, - дейди ЛОР бўлими кичик тиббий ходими Гулбаҳор Одилова. – Болалар бепул операция қилиниб, зарур дори воситалари билан таъминланмоқда. Бу каби ижтимоий акцияларнинг доимий равишда ўтказилаётгани бемор болаларни даволаш, уларни соғлом ҳаётга қайтариш йўлидаги эзгу амаллардан биридир.
Акция давомида шунингдек, муассасада болажонлар тафаккурини юксалтиришга хизмат қилувчи китоб ярмаркаси ташкил этилди. 
 


Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат), ЎзА