Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу ташаббуслар ўз самарасини беради
08:47 / 2023-02-23

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикасига ташрифи доирасидаги жараёнлар, музокараларни телевидение ва бошқа оммавий ахборот воситалари орқали катта қизиқиш билан кузатиб бордим.

Ташриф якунида Ўзбекистон ва Миср ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданият ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланганлиги ўйлайманки, ҳар икки мамлакат тараққиёти ҳамда равнақига хизмат қилади.  

Айниқса, таълим соҳасидаги ҳамкорлик, илм-фан ва таълим алмашинувлари, умумий тарихий ва маданий меросимизни биргаликда ўрганиш, ёшлар ўртасидаги ҳамда ижодий алоқаларни кучайтириш масалаларидаги келишувлар юртимизнинг ҳар бир зиёлисини қувонтириши шубҳасиз. Шунингдек, Президентимизнинг икки мамлакат шоир ва адиблари, санъаткорлари ва маданият арбобларининг ўзаро ташрифларини йўлга қўйиш, буюк аллома бобомиз Аҳмад Фарғонийнинг ибратли ҳаёт йўли ва илмий меросини чуқур ўрганиш ҳамда ёшлар орасида тарғиб қилиш мақсадида икки мамлакат олимларининг дўстлик илмий жамиятини ташкил этиш ташаббуслари албатта ўзининг ижобий самараларини беради.  

Юртбошимизнинг эзгулик йўлидаги ана шу ташаббуслари доирасида келгусида йўлга қўйиладиган ҳамкорлик ишонаманки, Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди.  

Акмалжон Эрматов,

Андижон машинасозлик институти проректори

ЎзА