Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эзгу ниятлар хиёбони” очилди
16:41 / 2024-04-10

Сирдарё вилоятининг Сирдарё тумани марказида умумий майдони 1,1 гектарни ташкил этган “Эзгу ниятлар хиёбони”нинг тантанали очилиш тадбири бўлди. Унда вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев, нуронийлар ва ёшлар, ижодкор зиёлилар, тарихчи олимлар иштирок этди.

Бу ерда туман аҳолиси ва меҳмонларнинг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган. Болалар ўйингоҳи, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, “Нуронийлар ва маънавият маскани”, “Ренессанс” монументи барпо этилди.

[gallery-16883]

Монументда буюк саркарда ва жаҳонгирлар, аллома ва мутафаккирлар, жадид боболаримизнинг ўлмас сиймолари акс эттирилган. Унда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш ғоясининг биринчи ва иккинчи Ренессанс билан уйғун ҳолда тасвирлангани айниқса аҳамиятлидир. “Амаллар ниятларга боғлиқдир” ҳадиси битиги ва монументнинг марказий қисмида Имом ал-Бухорийнинг “Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” китоби тасвири ўрин олган.

Жараёнлар шодиёнага уланиб, халқ сайлига айланиб кетди. Тадбир давомида Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан ўтказилган расмлар танлови ғолиблари ва фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Ш.Суяров, Ш.Ортиқбоев, (сурат) ЎзА.