Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу ниятлар тилаб дуолар қилинди
07:58 / 2024-04-10

Бугун юртимиз мўмин-мусулмонлари Рамазон ҳайити кенг нишонламоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 8 апрель куни қабул қилинган қарори ҳамда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг тавсиялари асосида ушбу байрам халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказилмоқда.

Эрта тонгда вилоятдаги 284 та масжидда ҳайит намози адо этилди. Бунинг учун барча масжидларда зарур шарт-шароитлар яратилди. Тадбирларнинг тинч-осойишта, хавфсизлик таъминланган ҳолда ўтиши учун ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан чора-тадбирлар кўрилди.  

[gallery-16856]

Самарқанд шаҳридаги "Намозгоҳ"  масжидида ҳайит намозида Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, вилоят аҳлини Рамазон ҳайити билан табриклади.

Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов бу йилги Рамазон ойи шукуҳли ўтгани, айниқса, меҳр-мурувват, саховат тадбирлари кўп бўлганини таъкидлади. Эзгу ишлар бугун – ҳайит куни ҳам давом этмоқда.  

Вилоят бош имом хатиби барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, эзгу ниятлар тилаган ҳолда дуолар қилди.  

Рамазон ҳайити вилоятдаги шаҳар ва қишлоқларда давом этмоқда. Байрам муносабати билан ҳокимликлар, саховатпеша кишилар томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва беморлар ҳолидан хабар олиниб, уларга мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Ғ. Ҳасанов, А. Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари