Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу мақсадларни рўёбга чиқаришдаги яна бир амалий қадам
11:57 / 2025-09-19

Юрт тараққиёти — ишлаб чиқариш майдонларидаги самарали саъй-ҳаракат, теран режа ва халқ манфаатига қаратилган ташаббусларда ўз ифодасини топади. Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида шундай эзгу ҳаракатлардан бири амалга ошди — “Зарбдор парранда” масъулияти чекланган жамияти томонидан тўрт босқичли лойиҳанинг 70 минг бош паррандага мўлжалланган учинчи босқичи ишга туширилди.

 “Шарқ юлдузи” маҳалласида жойлашган ушбу замонавий мажмуа нафақат туман, балки вилоят иқтисодиёти учун ҳам катта фойда келтиради. Унинг янги босқичи ишга туширилиши муносабати билан ўтказилган  тантанали тадбирда Зарбдор тумани ҳокими Бекзод Ташпўлатов, туман прокурори Равшан Машарипов ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

– Мажмуа фақат парранда гўшти етиштириш билан чекланмайди. Ем ишлаб чиқариш, инкубация жараёни ва замонавий қушхоналарни қамраб олган тўлақонли ишлаб чиқариш занжирига эгамиз. Бундай тизим орқали сифатли маҳсулот етиштириш баробарида янги иш ўринлари яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини ошириш каби устувор вазифаларни ҳам ўз зиммамизга олганмиз. Энди ишлаб чиқаришни ошириш, маҳсулотни қайта ишлашни янада такомиллаштириш ва янги иш ўринлари яратишда давом этамиз, — дейди “Зарбдор парранда” МЧЖ раҳбари Рустам Усмонов.

Дарҳақиқат, бу шунчаки корхона эмас, балки замонавий қишлоқ хўжалигининг ёрқин кўриниши, маҳаллий имкониятларни рўёбга чиқаришдаги яна бир амалий қадамдир.  

Қувонарлиси, “Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида мазкур мажмуанинг ишга туширилиши туфайли 20 нафардан зиёд маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланди.  

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари