Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган қадрият
15:47 / 2025-08-22

Халқимизда эзгу мақсадларни ўзида мужассамлаштирган қадриятлар кўп. Шундай қадриятлардан бири ҳашар. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат мужассам. Маҳалла аҳли, барча ташкилот ва корхоналар ходимлари бирлашиб, кўчалар ва аҳоли турар жойларида ободонлаштириш ишларини амалга оширишади.

Юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Навоий вилоятида ҳам мустақиллигимизнинг 34 йиллик тантанасини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек, маҳаллалар, аҳоли тураржойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ ҳашари ўтказилмоқда.

Бугун вилоятдаги 310 та маҳалла ҳамда барча ташкилот ва корхоналарда ташкил этилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида  кексаю ёш бирдек иштирок этишмоқда. Ҳашар доирасида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ҳудуди, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, кўча ва йўлаклар ҳамда болалар майдончалари ободонлаштирилиб, тозалик ишлари амалга оширилмоқда.  

[gallery-24903]

Ҳашарда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, айниқса, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож, боқувчисиз қолган кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилмоқда.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари