Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу ишлар давом этмоқда
11:38 / 2022-07-30

Азалдан юртимизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимоя ва ўзгалар парваришига муҳтож оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга ҳар томонлама кўмак бериб келинади.

Бу умрбоқий қадриятларимиз пандемия даврида янада сайқал топиб, ривожланди, десак муболаға бўлмайди.

Президентимиз ташаббуси билан пандемия даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, вақтинча ишсиз ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон воситалари билан таъминлаш мақсадида 2020 йил 22 апрелда Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг вилоятлардаги бўлимлари, туман ва шаҳар бўлинмалари ҳузурида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ташкил қилинган эди.

Мазкур жамғарма томонидан бугунги кунга қадар саховат ишлари амалга ошириб келинмоқда. 2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисобидан жами 13 минг 638 нафар фуқарога моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари, даволаниш, ишсиз аёллар ва ёшлар бадлигини таъминлаш, ногирон аёлларнинг уй-жойларини таъмирлаш каби мақсадлар учун 14,1 миллиард сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, кам таъминланган, эҳтиёжманд 8 минг 683 нафар фуқарога 1,9 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган бўлса, 3 минг 263 нафар фуқарога 6,3 миллиард сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. 520 нафар фуқарога 580 миллион сўмлик дори-дармон воситалари, 520 нафар фуқаронинг даволаниши ва жарроҳлик амалиётлари учун 2,9 миллиард сўм маблағ сарфланди. 531 нафар фуқарога 2 миллиард сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг захира маблағлари ҳисобидан “Темир дафтар”да турувчи ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга ун маҳсулотлари харид қилиш учун вилоят “Саховат ва кўмак” жамғармасига 2 миллиард сўм маблағ ажратилди.

Ушбу маблағлар ҳисобидан 1,7 миллиард сўмлик 370 тонна ун маҳсулотлари биржа савдолари орқали харид қилиниб, 5 минг 157 нафар ижтимоий аҳволи оғир фуқароларга тарқатилди. Бундан ташқари 149 та оилага 57,1 миллион сўм миқдоридаги маблағ нақд пул кўринишида берилди.
Эзгу ишлар давом этмоқда.

Абдували Бўриев, ЎзА