Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу ишда каттаю кичик фаол қатнашмоқда
10:05 / 2025-08-23

Ватанимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан 22−23 август кунлари мамлакатимизда “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки”шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Самарқанд вилоятидаги 1081 маҳалланинг барчасида, шунингдек, корхона ва ташкилотлар, муассасаларда эрта тонгдан ҳудудларни ободонлаштириш тадбирлари бошланди.  

Ўзбекистон маҳаллари уюшмаси вилоят бошқармасининг маълумотларига кўра, ҳашарнинг биринчи куни вилоят бўйича 1 миллион 200 мингдан ортиқ киши ҳашарда қатнашди. Уларнинг ёрдамида кун давомида 2270 гектар ҳудуд ободонлаштирилди. 983 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари белгиланган жойларга чиқарилди. 803 та қабристон, 129 та зиёратгоҳ тозаланиб, тартибга келтирилди.  

Ҳашар давомида маҳаллалардаги 2100 дан зиёд эҳтиёжманд оилалар, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ёрдам кўрсатилди. 759 оила уйи маҳалла аҳли ва ҳомийлар кўмагида таъмирланди. Жумладан, Иштихон тумани Азамат маҳалласида яшовчи биринчи гуруҳ ногирони К. Қурбоновга хонадонини таъмирлаш учун ҳомийлар жалб қилиниб, 9 миллион сўмлик қурилиш материллари олиб берилди.

Маҳаллалардаги ҳашарларда катта-ю кичик фаол қатнашиб, юрт ободлигига ҳисса қўшмоқда.  

Ғ. Ҳасанов, ЎзА мухбири