Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эзгу амал ижобати учун очилган қўллар
11:47 / 2025-05-21

Жорий йилда Ўзбекистондан Саудия Арабистонига Ҳаж амалларини бажариш учун сафарга йўл олган  15 мингдан зиёд юртдошларимиз орасида 782 нафар бухороликлар ҳам бор.

Сафар олдидан Бухоро вилояти ҳокимлиги масъуллари, Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят бошқармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги, кенг жамоатчилик томонидан ҳурмат-эҳтиром  кўрсатилмоқда. Жумладан, Бухоро халқаро аэропорти  ходимлари ўз вазифаларига масъулият билан ёндашиб, бўлажак ҳожиларга  яратилган кенг имкониятлардан фойдаланишларда яқиндан кўмакчи бўлмоқда.

Тегишли масъуллар томонидан зиёратчиларга яратилган шарт-шароитлар тушунтирилмоқда. Сафар давомида барча қулайликларга эга меҳмонхона, кундалик истеъмол учун таомлар, замонавий автобуслар, малакали тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. 

Куни кеча вилоятдан бўлажак ҳожиларнинг бир гуруҳи муқаддас амални адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Шу муносабат билан Бухоро халқаро аэропортида бўлиб ўтган тадбирда вилоят масъул-мутасаддилари бўлғуси ҳожилар билан самимий суҳбат қуриб,  ҳудуддаги янгиланиш-бунёдкорликлар, ёшлар таълим-тарбияси, аҳоли дастурхони қут-баракасини сўраб дуога қўл очди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.