Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Эй мусаввир, дилбаримға сурати монанд қил...”
16:15 / 2020-10-14

Пойтахтимизда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудинниг 565 йиллигига муносабати билан ўтказиладиган халқаро симпозиум доирасидаги тадбирлар бошланди.


Пойтахтимизда буюк мусаввир Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган халқаро симпозиум доирасидаги тадбирлар бошланди. 

Тошкент Фотосуратлар уйида ташкил этилган дастлабки "Эй мусаввир, дилбаримға сурати монанд қил..." деб номланган кўргазма хаттотлик ва миниатюра санъатига бағишланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов ва бошқалар буюк мусаввир бобомиз Камолиддин Беҳзод асарлари ҳали ҳамон жаҳон санъатшунослари, рассом ва ҳунармандлари, умуман ижод аҳли, мухлислар учун чексиз илҳом, ҳайрат, ижод манбаи сифатида эъзозланаётганини таъкидлади.

Президентимизнинг 2020 йил 21 апрелда қабул қилган “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан мусаввир бобокалонимиз меросини ўрганишга бўлган эътибор янада кучайди.

Тадбирда Камолиддин Беҳзод халқларни ўзаро боғлаб турувчи, маданият, санъат, адабиёт, нафис санъатдаги анъаналар уйғунлигини ўзида мужассам этган, жаҳон аҳли тан олган ижодкор эканини қайд этдилар.

Юртимизда оғир пандемия шароитида ҳам муносиб тарзда нишонланаётган халқаро симпозиумда йигирмадан ортиқ давлатнинг олимлари, санъатшунослари, рассомлари алоҳида қизиқиш билдиргани бу фикрларни яна бир карра тасдиқлайди. 

Халқаро симпозиум доирасида қизиқарли кўргазмалар, ижодий танловлар бўлиб ўтмоқда. 

2.JPG

7.JPG