Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
EXPO-2030 Ар-Риёдда намойиш этилади
21:20 / 2023-11-29

Халқаро кўргазмалар бюросига аъзо давлатлар Саудия Арабистонини “EXPO-2030” жаҳон кўргазмаси ташкилотчиси сифатида танлади, деб ёзган “Казинформ”.

Хабарга кўра, анжуман 2030 йил 1 октябрдан 2031 йил 31 мартга қадар мамлакатнинг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

“Ўзгаришлар даври: эртанги кунни биргаликда тасаввур қилиш учун” мавзусидаги халқаро кўргазма мезбонлиги учун уч давлат ариза топширган бўлиб, Корея Республикасининг Пусан ва Италиянинг Рим шаҳарлари ҳам даъвогар эди.

Қабул қилувчи давлат “бир давлат, бир овоз” тамойили бўйича яширин электрон овоз бериш йўли билан танланди. Саудия биринчи турдаёқ керакли учдан икки қисм – 119 овозни олди.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдаги сўнгги кўргазма – EXPO-2020 учун “Ғояларни боғлаш орқали келажакни яратиш” мавзуси танланган эди.

Навбатдаги анжуман 2025 йил 13 апрелдан 13 октябргача “Ҳаётимиз учун келажак жамиятини яратиш” шиори остида Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтади.

Б.Худойбердиев, ЎзА