Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европанинг уч компанияси “Starlink”га тенглашмоқчи
00:13 / 2025-09-14

Европанинг “Leonardo”, “Thales” ва “Airbus” аэрокосмик компаниялари сентябрь ойи охиригача Хитой ва Америка ишлаб чиқарувчилари билан рақобатлаша оладиган сунъий йўлдош ишлаб чиқарувчи қўшма корхона яратиш бўйича келишиб олмоқчи, деб ёзди “Reuters” агентлиги.

Декабрь ойида нашр ушбу компаниялар америкалик тадбиркор Илон Маскка тегишли “Starlink” сунъий йўлдош тармоғи билан рақобатлашадиган қўшма корхона яратиш имконияти кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар тарқатган эди.

- “Leonardo”, “Thales” ва “Airbus” “Европа аэрокосмик концернлари ўзларининг сунъий йўлдош бизнесларини қиймати 10 миллиард еврога тенг қўшма корхонага бирлаштириш бўйича саъй-ҳаракатни икки баробар тезлаштирди ва яқин ҳафталарда дастлабки келишувни тузиш устида ишламоқда, - дейилган мақолада. - Манбаларга кўра, ўзаро англашув меморандуми сентябрь ойи охиригача имзоланиши мумкин.

Шу билан бирга АҚШ ва Хитой компанияларига рақобатчи бўлиш учун мўлжалланган “Бромо” номли ушбу лойиҳани тасдиқлаш муддати ўзгариши мумкинлиги ҳам истисно этилмаган.

С.Раҳимов, ЎзА