Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европанинг етакчи АТ компанияси Ўзбекистонда фаолиятини кенгайтирмоқда
15:39 / 2025-09-30

Европа бозорида ўз нуфузига эга “Accesa” компанияси мамлакатимизда фаолиятини кенгайтириш ва маҳаллий экотизимга яқиндан киришиш ниятида. Бу ташаббус орқали ёшлар учун янги имкониятлар ва замонавий иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов “Accesa” ва унинг бош компанияси — банк ҳамда юқори технологиялар соҳасида етакчи Европа рақамли ечимлар провайдери вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида мазкур компаниянинг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш, миллий АТ- экотизимига инвестицияларни кўпайтириш, ёшлар учун янги иш ўринлари яратиш, кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, АТ хизматлар экспортини ошириш, стартаплар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Вазир Ш.Шерматов Ўзбекистоннинг “Accesa” каби етакчи халқаро технологик компанияларни жалб қилишга интилишини таъкидлаб, бу жараён мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, рақамли иқтисодиётнинг жадал ривожланишини таъминлаш ва халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

“Accesa” жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистон бозорига расман кириб келган бўлиб, фаолиятини йўлга қўйганидан сўнг, мамлакатда янада кенгайиш режаларини тасдиқлади.  

Компания вакиллари Ўзбекистонда АТ соҳасида яратилаётган қулай шароитлар, хусусан, IT Park Uzbekistan томонидан таклиф этилаётган инфратузилма ва ҳуқуқий имтиёзларни юқори баҳолади.

Нигора Раҳмонова,

ЎзА