English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европанинг 10 га яқин давлатлари мураббийлари кураш қонун-қоидалари борасидаги билимларини бойитишди
18:32 / 2022-03-29

Италия пойтахти Рим шаҳрида Кураш халқаро ассоциацияси(IKA) тақвим режасига асосан Халқаро кураш институти томонидан Европа кураш конфедерацияси ва Италия кураш федерацияси билан ҳамкорликда кўҳна қитъа мамлакатларидаги кураш мураббийлари ва мутахассислари учун семинар ташкил этилди.

Халқаро кураш ассоциацияси матбуот хизмати хабарига кўра, семинарда Кураш халқаро институти ректори Ҳабибулло Тожиев, IKA техник директори Реза Носири, Италия кураш федерацияси президенти Витторио Гиорги, Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров, Италия спорт ташкилотлари вакиллари Антонио Лангано, Паоло Анедда, шунингдек, Европа давлатларидан кураш бўйича мураббий ва мутахассислар иштирок этишди.

– Мазкур ўқув-машғулот семинари миллий спортимиз курашнинг Европа қитъасида янада оммалашувига хизмат қилади. Римда ўтган кураш семинарларида Европа қитъасининг 10 га яқин давлатларидан кураш мураббийлари курашнинг қонун-қоидаси, моҳияти, техник ва тактик усуллари, тарихи борасидаги билимларини бойитишди. Машғулотларда бевосита қатнаша олмаганлар унда онлайн тарзда иштирок этишди, – дейди кураш халқаро институти ректори Ҳабибулла Тожиев.

Шу ўринда айтиш жоиз, Италиядаги семинар машғулотлари дунёнинг бошқа давлатларидаги миллий кураш федерацияларига ҳам ZООМ платформаси орқали тарқатилди.

ЎзА