Европалик шифокорлар телемедицина усулида беморларни даволаш жараёнларида иштирок этмоқда
Европанинг нуфузли Роберт Кох институти ҳамда Шарите клиникаси шифокорлари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида махсус робот ёрдамида телемедицина усулида беморларни даволаш жараёнларида иштирок этиб, керакли тавсияларини бериб бормоқда.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Робот орқали чет эллик мутахассислар беморни кўздан кечириб, унинг ташқи кўриниши: кўз қорачиғи ҳолати, қон босими, пульси, териси ва тилининг рангидан тортиб, барча мураккаб кўрсаткичларни масофадан туриб тўғри баҳолаб, маҳаллий мутахассисларга даволаш учун маслаҳатларини бермоқда.
Бу эса аҳволи ўта оғир, реанимацион, кўчириб ўтказиш хавфли бўлган беморлар учун қимматли бўлган вақтни тежаш имконини ҳам беради.