Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европага қайиқларда сузиб ўтмоқчи бўлган 75 мигрант Ливия соҳилларида сувга ғарқ бўлди
17:00 / 2021-11-22

75 нафар мигрант Ўртаер денгизининг Ливия соҳилларида сувга чўкиб кетди, деб хабар бермоқда Халқаро миграция агентлигининг маҳаллий идораси.

"Тирик қолган 15 кишининг таъкидлашича, 75 дан зиёд мигрант жасади Зувара  шаҳрига келтирилган. Улар чоршанба куни сувга чўкиб кетган эди", — дейилади агентликнинг ижтимоий тармоқда тарқатган хабарида.  

 Ташкилот берган маълумотда келтирилишича, бу йил Ўртаер денгизида 1 минг 300 дан ортиқ киши чўкиб ҳалок бўлган.  

 2011 йилда Ливия етакчиси Муаммар Каддафи ўлдирилгандан кейин Ливия ягона давлат сифатида фаолият кўрсатмай қўйди. Шундан кейин мамлакат Европага ўтмоқчи бўлган ноқонуний мигрантлар учун асосий тўхташ жойига айланди.