Европада Янги йил байрами олдидан хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда
Яқинда Австралиядаяҳудий жамоасига уюштирилган ҳужумдан сўнг, Европа минтақасидаги кўпгина давлатлар Рождество ва Янги йил байрамлари олдидан хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.
Хусусан, Франциярасмийлари фуқароларга ҳужумлар хавфини камайтириш учун оммавий йиғинларга қатнашишни ман қилмоқчи. Лондонда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Германиядаги Европанинг энг қадимги Рождество бозори жойлашган Дрезден шаҳрида полиция юқори даражадаги ҳушёрлик ҳолатида. Таъкидланишича, Страсбург, Вена ва Зальцбургда бозорлар кунига 24 соат хусусий қўриқчилар ва кузатув камералари билан қўриқланмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА