Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европада карантин чекловларига қарши норозилик кучаймоқда
17:05 / 2021-04-11

Европада карантин чекловлари қайта жорий қилинаётгани норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Европа комиссияси хабар берди.

Масалан, Париж полицияси чекловларга қарамай ресторанда тадбир ташкил этган тўққиз нафар фуқарони ҳибсга олган. Яна 160 га яқин киши жаримага тортилган.

Намойишчилар хавфсизлик кучларига қаршилик кўрсатишга уринган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу воқеалар баъзи вазирлар карантин қоидаларини бузгани ҳақида хабарлар тарқалгандан сўнг бошланган эди.

Францияда 19:00 дан 06:00 гача комендантлик соати жорий қилинди.

Мамлакатда ресторан ва барлар ёпилган, кўчаларда кучли назорат ўрнатилган.

Тўрт ҳафталик локдаун Франция бўйлаб вируснинг "британча" штамми кенг тарқалиши билан боғлиқ. Сўнгги бир ҳафтада мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги 43 минг 280 дан ортиқ янги ҳолат аниқлангани  ҳақида хабар берди. Бу эса COVID-19га чалиниш бўйича кунлик кўрсаткич яна ошганидан далолат беради.  

Франция пандемия қурбонлари сони бўйича Европа Иттифоқида Италиядан кейин иккинчи ўринда туради.