French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европада газ нархи деярли беш фоизга ошади
14:40 / 2022-08-23

Сешанба кунги савдолар очилишида Европада газнинг биржа нархлари 3 фоизга ошиб, ҳар минг куб метр учун 3000 долларга яқинлашмоқда, дея хабар беради Лондон ICE биржаси.

Сешанба кунги савдоларда энг яқин фючерслар (Европанинг энг йирик TTF маркази индекси бўйича) 2984,9 доллар (+4,3%) даражасида очилди. Москва вақти билан соат 9:18 ҳолатига кўра, нархлар 3,2 фоизга ўсиб, минг куб метр учун 2954 долларни ташкил қилмоқда. Котировкалар динамикаси аввалги кундаги ҳисоб-китоб нархига асосланади - 2 861,6 доллар, бу 1996 йилдан бери Европадаги газ тугунлари фаолиятининг бутун тарихи учун рекорд бўлди.

Жума куни “Газпром” Портовая компрессор станциясидаги ягона ишлайдиган газ насос агрегатига режали техник хизмат кўрсатиш муносабати билан “Шимолий оқим” орқали газ ташиш 31 августдан 2 сентябрга қадар тўхтатилишини маълум қилди. Сентябрь ойида газ етказиб бериш бўйича фючерс шартномалари бу хабардан сўнг, жума куни кечқурун деярли 8% га кўтарилиб, минг кубометр учун 2700 доллардан ошди.

Мутахассислар нархларнинг ошишини бир қанча омиллар билан изоҳладилар. Масалан, Осиёда давлатларида суюлтирилган газга талабнинг юқорилиги, йирик етказиб берувчилар томонидан чекланган таъминот ва узоқ совуқ қиш ва иссиқ ёздан кейин Европа ерости омборларида тўлдириш даражаси пастлиги.                                                    

   ЎзА