Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европада газ арзонлашди...
18:52 / 2022-03-16

Россиянинг “Газпром” компанияси Европага Украина орқали газ етказиб беришда давом этади. Кеча Европа фонд биржаларида газ нархи арзонлашди, дея хабар берди “Kazinform” халқаро ахборот агентлиги.

Нидерландиядаги “ICE Futures” биржасида минг куб метр газ 1 минг 200 долларгача тушган. “TTF” хабида апрель фьючерси нархи 1 МВт/соат учун 15,99 фоиз камайиб, 110,25 еврони ташкил этди.

Ёқилғи танқислиги туфайли газ нархи бир неча ойдан бери кескин кўтарилаётган эди. Бельгия матбуотида эълон қилинган маълумотга кўра, Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокара хом ашё сотувчилар шубҳасини бироз камайтирган.

– Газ нархи ўзгаришига Европада об-ҳаво илиб, март ойи охирида иситиш мавсуми охирлашиши сабаб бўлди, – дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, Россиядан Европага Украина орқали мунтазам равишда газ оқяпти. “Газпром” ғарбга қараб кунига 109,5 миллион куб/метр газ узатяпти.