Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европада эпидемиологик вазият қандай?
16:00 / 2021-12-12

Европада эпидемиологик вазият мураккаб, “омикрон” штамми, касалхонада беморларнинг тўртдан уч қисми коронавирусга чалинган .

        Европада эпидемиологик вазият тобора мураккаблашиб бормоқда. Euronews нашри бу ҳақда хабар қилмоқда, айрим Европа мамлакатларида юз бераётган воқеалар тафсилоти етказилди.   

Масалан, Буюк Британияда бир кун ичида 58 минг киши коронавирус инфекциясига чалинган. Мамлакат санитария хизмати вакилларининг тахмин қилишича, декабрь ойи ўрталарига келиб “омикрон” штамми вируснинг энг хавфли турига айланиши мумкин. 

Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда қўлланилаётган учинчи вакцина “омикрон” штамми билан касалланиш хавфидан сезиларли даражада ҳимоя қилишини таъкидламоқда. Шу боис, расмийлар аҳолини вакцинанинг бустер дозаси билан эмланишга чақирган.  

Португалияда эса беш ёшдан ўн бир ёшгача бўлган болаларни эмлаш 18-19 декабрь кунларига режалаштирилган. Хабарда айтилишича, биринчи навбатда касаллиги бор (коронавирусдан ташқари) фуқаролар эмланади. 

Португалияда ўн миллион аҳоли истиқомат қилса, пандемия бошланганидан бери 1,18 миллион киши вирусни юқтириб олган, шулардан 18,6 минг нафари ҳалок бўлган.  

Манбанинг маълум қилишича, Германия соғлиқни сақлаш тизими жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Мамлакатдаги энг йирик шифохоналардан бири – Мюнхенда ётоқ-жойларнинг тўртдан уч қисмини айнан коронавирусга чалинган беморлар эгаллаб турибди.  

Касалхона бош шифокорининг фикрича, агар кўпчилик вирусга қарши вакцина олганида, аҳвол анча яхши бўларди. Шу ўринда мамлакат парламенти тадбиркорларни мажбурий эмлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Вакцинани олиши керак бўлган мутахассислар рўйхатига шифохона ва қариялар уйлари ходимлари ҳам киртилган. 


Беҳруз Худойбердиев тайёрлади.