Европа халқлари Еврокомиссия талабига бўйсунишдан бош тортмоқда
Европа халқлари Европа комиссияси таҳдидига эътибор бермаяпти. Италия олий қонунчилик органига сайлов жараёни туфайли юзага келган вазиятга Европарламент депутати, Франция собиқ транспорт вазири Тьерри Мариани шундай баҳо берди.
“Европа халқлари демократиядан қўрқиб, шармандали молиявий шантажга ўтаётган Еврокомиссиянинг буйруғи ва таҳдидига бўйсунишдан бош тортмоқда”, деди у ижтимоий тармоқ орқали.
Аввалроқ Европа Иттифоқи раҳбари Урсула фон дер Ляйен Италиядаги сайловдан кейин вазият “оғирлашадиган” бўлса, ўзи бошқараётган ташкилот “Польша ва Венгрияга нисбатан қўлланган воситадан фойдаланиши мумкинлиги билан таҳдид қилганди.
Якшанба куни Италияда парламент сайлови бўлиб ўтди. Дастлабки натижага кўра, "Италия биродарлари", "Лига" ва "Олға, Италия" партияларини бирлаштирган ўнг-марказий коалиция 41-45 фоиз овоз олиб, етакчилик қилмоқда.
ЎзА