Европа тикланиш ва тараққиёт банки Москва ҳамда Минскдаги офисини ёпмоқда
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Москва ва Минск шаҳридаги офисларини ёпишга қарор қилганини эълон қилди. Бу ҳақдаги хабар банкнинг сайтида келтирилмоқда.
"ЕТТБ Москва ва Минскдаги офисларини ёпиш жараёнида турганини эълон қилади", – дейилади банк тарқатган матбуот хабарномада.
ЕТТБнинг таъкидлашича, бундай қарорга келинишига "Россия Федерациясининг Беларусь ёрдамида амалга ошираётган ҳаракатлари натижаси сабаб бўлган".