French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа суди Абрамовичнинг даъвосини рад этди
18:58 / 2023-12-20

Россиялик мультимиллиардер Роман Абрамович ўзининг санкция рўйхатига киритилишини ҳуқуқи бузилиши сифатида таърифлаган. Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи унинг фаолиятини баҳолашда адашган. Европа суди эса 20 декабрь куни ушбу машҳур тадбиркорнинг тегишли қарор устидан берган шикоятини рад этди.

Абрамович 2022 йил мартда россиялик амалдорлар, таниқли бизнесмен ва олигархлар билан бирга ЕИ томонидан қора рўйхатга киритилган. ЕИ унинг “Владимир Путин билан кўп йиллик ва яқин муносабати мавжуд”лигини иддао қилиб, “Президент билан алоқада бўлиш ҳуқуқига эга, у билан жуда яхши муносабатни сақлаб қолган”ини айтади.

Маълумотга кўра, айни ҳолат магнатга “катта бойлигини сақлаб қолиш” имконини берган ва шунинг учун ҳам “у Қрим аннекция қилиниши ёки Украинадаги беқарорлик учун масъул Россия раҳбарларидан фойдаланган”.

Европа Иттифоқи Абрамович етакчи бизнесменлардан бири сифатида “Россия ҳукумати учун муҳим даромад манбаи” бўлганини ҳам таъкидлайди.

Роман Абрамович ўзига нисбатан жорий этилган санкцияни бекор қилиш учун ЕИ устидан судга мурожаат қилган. Унинг таъкидлашича, ЕИ баҳосида “аниқ хато” бор, рўйхатга киритилиши “унинг ҳуқуқи бузилиши” ва ЕИ қонунчилигида мустаҳкамланган асосий ҳуқуқига “асоссиз аралашув”дир. Шунингдек, Европа суди ҳужжатларидан маълум бўлишича, Абрамович можаролар қурбонига айлангани, жумладан Лондоннинг “Челси” футбол клуби обрўсига путур етказгани учун ЕИдан 1 миллион евро тўлашни талаб қилган. Афсуски, унинг даъволари қаноатлантирилмади.