Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Парламентининг COVID-19 пандемияси бўйича махсус қўмитаси тузилди
14:58 / 2022-04-20

Европа Парламентининг COVID-19 пандемияси бўйича махсус қўмитаси ташкил қилинди, иш бошланган. Бу ҳақда “ainews” агентлиги хабар берди.

Қўмитанинг вазифаси – Европа мамлакатларининг COVID-19 пандемиясига нисбатан муносабатини ўрганишдан иборат. Вирусга қарши курашда тўпланган тажриба келгусида Европа Иттифоқининг турли соҳаларида қўл келиши ҳам асосий мақсад этиб белгиланган.

Манба ёзишича, кеча қўмитага Бельгия парламенти депутати Кэтлин Ван Бремп раис этиб тайинланган. Унга тўрт нафар ўринбосар ҳам сайланди.

Маълум бўлишича, ташкилот таркибида 38 киши фаолият юритади, аъзо шахслар ваколатлари узайтирилиши ҳам мумкин. Қўмита таъсис йиғилиши ўтказилган кундан эътиборан 12 ой давомида иш олиб боради, бу жараён вазиятга қараб давом этиши ҳақиқатдан йироқ эмас.

Махсус қўмита ишининг катта қисми пандемия билан боғлиқ тўртта йўналишга қаратилган: соғлиқни сақлаш, демократия ва асосий ҳуқуқларга келишилган жавоб, ижтимоий ва иқтисодий оқибатлар ҳамда ЕИнинг бошқа мамлакатлар билан муносабатлари.