English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа парламенти сунъий интеллект ҳақида дунёдаги илк қонунни маъқуллади
13:47 / 2024-03-14

Европа парламенти чоршанба куни дунёдаги биринчи сунъий интеллект тўғрисидаги қонунни қабул қилди.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, янги қоида сунъий интеллектнинг фуқаролар ҳуқуқига таҳдид солувчи айрим шаклларини тақиқлайди. Масалан, нозик белгиларга асосланган биометрик туркумлаштириш тизимини ва юздан таниш маълумоти базасини яратиш учун интернет ёки видеокузатув камерасидан юз тасвирини танланмаган ҳолда олиш. Шунингдек, иш жойи ёки мактабда ҳис-туйғуни аниқлаш, ижтимоий рейтинг, башорат полицияси (фақат шахс профили ёки унинг хусусиятини баҳолашга асосланган бўлса) ва инсон ҳатти-ҳаракати ҳақидаги маълумотни бошқарадиган ёки инсоннинг заиф жиҳатидан фойдаланадиган сунъий интеллект тақиқланган.

Мазкур янги қонун бошқа айрим жуда хавфли сунъий интеллект тизимлари учун ҳам аниқ мажбуриятни назарда тутади. Сунъий инттеллектдан фойдаланиш хавфи юқори бўлган ҳолатларга муҳим инфратузилма, таълим ва ўқитиш, бандлик, муҳим давлат ва хусусий хизмат турлари, масалан соғлиқни сақлаш ёки банк, айрим ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари, миграция ва чегарани бошқариш, адолат ва демократия жараёни, масалан сайловга таъсир ўтказиш киради.

Якуний ҳуқуқий ва лингвистик синовдан ўтиши, кейин Европа Кенгаши томонидан тасдиқланиши талаб этиладиган ушбу қонун Европа Иттифоқи расмий журналида чоп этилгандан 20 кун ўтгач кучга киради ва икки йилдан сўнг тўлиқ қўллана бошлайди.