Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа парламенти АҚШ билан савдо шартномасини ратификация қилишни тўхтатди
17:26 / 2026-01-21

Европа парламенти Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трампнинг Гренландияга қарши таҳдидларидан сўнг, ЕИ ва Вашингтон ўртасидаги савдо шартномасини ратификация қилиш жараёнини “музлатди”.

“АзерТАЖ” ахборот агентлиги ёзишича, аксарият сиёсий гуруҳлар ўтган йили Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида тузилган савдо шартномасини ратификация қилишни тўхтатиб туришни қўллаб-қувватлаган.

Маълумот ўрнида: Трамп Гренландиянинг Қўшма Штатларга қўшилиши зарурлигини бир неча бор таъкидлаган. Биринчи муддати давомида у оролни сотиб олишни таклиф қилган ва ўтган йилнинг март ойида уни аннексия қилиш мумкинлигига ишора берганди.

Г.Сатторова, ЎзА