Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа мажбурий ҳарбий хизматни тикламоқда
17:02 / 2025-11-29

Европада бир вақтлар муддатли ҳарбий хизматни ўтмиш қолдиғи, деб ҳисоблаган мамлакатлар энди ўша тартибни яна қабул қилмоқда.

Масалан, “Anadolu” агентлиги ёзишича, Норвегия кўп вақтдан бери барча, жумладан аёлларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилиб келмоқда. Швеция ҳам муайян танаффусдан кейин чақирувни қайта тиклади, Дания эса жараённи кенгайтириб, рўйхатга аёлларни ҳам қўшди.

Литва ва Латвия мажбурий ҳарбий хизматни хавфсизлик учун жуда муҳим, деб билмоқда. Польша ўсмирларни қурол билан муомалага ўргатяпти. Германия кутилмаганда муддатли ҳарбий хизмат билан боғлиқ “янги усул”ни муҳокама қила бошлади. Ҳозир мамлакат ёшларининг хизматга тайёрлиги ҳақида маълумот тўпланмоқда. Ҳатто, Хорватия ҳам 17 йиллик танаффусдан сўнг муддатли ҳарбий хизматни тиклашга тайёргарлик кўряпти. Франция бу борада ягона истисночи тариқасида ихтиёрий тартибга эга. Бинобарин, фаранг юртида ҳам ўсмирлар мажбурий тайёргарликдан ўтмоқда.

Хуллас, умумий манзара аниқ: Европа ўз мудофаа сиёсатини қайта шакллантирмоқда ва яна фуқаролар мудофаада иштирок этишига эътибор қаратмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА