Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЕВРОПА ЛИГАСИ: «Манчестер Юнайтед», «Интер», «Шахтёр» ва «Севилья» ярим финалда
12:03 / 2020-08-12

Европа лигасининг чорак финал доирасидаги ўйинлар бўлиб ўтди.


«Интер» - «Байер» учрашувнинг биринчи бўлим биринчи ярмидаёқ томонлар ўйин масаласини деярли ҳал этиб бўлишди. 15-дақиқада Никола Барелла миланликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Ромелу Лукаку орадаги фарқни оширди. Кай Хаверцнинг жавоб голи эса якунда ҳеч нарсани ҳал этмади.

«Манчестер Юнайтед» - «Копенгаген» учрашувида эса инглизларнинг ягона голи учрашув тақдирини ҳал этди. Баҳснинг қўшимча вақтида Фернандеш томонидан киритилган ягона гол англияликларнинг ярим финалга йўлланма олишини таъминлади.

Луиш Каштру бошчилигидаги «Шахтёр» Швейцариянинг «Базель» жамоасини йирик - 4:1 ҳисобида таслим қилган ҳолда навбатдаги босқич чиптасига эга чиқди. «Шахтёр»нинг бразилиялик 32 ёшли аъзоси Тайсон Европа Лигаси чорак финалида «Базель»га қарши ўйинда (4:1) ўз ҳисобида гол ёздириб қўйди. Шу тариқа Тайсон Европа Лигасининг 7 та мавсумида гол урган илк футболчи айланди. Аввал уч нафар футболчига Европа Лигасининг 6 та мавсумида гол уриш насиб этганди: Александр Ляказетт, Жермейн Ленс ва Ари.

«Вулверхэмптон» ва «Севилья» жамоалари ўртасидаги баҳс сўнгги дақиқагача шиддатли, хавфли вазиятларга бой ўтди. Учрашув тақдирини эса ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Окампос томонидан киритилган ягона тўп ҳал этди.

Европа Лигаси. Чорак финал:

МАНЧEСТEР ЮНАЙТEД (Англия) – КОПEНГАГEН (Дания) - 1:0

Гол: Фернандеш (95).

ИНТEР (Италия) – БАЙЕР (Германия) – 2:1

Голлар: Николо Барелла (15), Ромелу Лукаку (21) - Кай Хаверц (25).

ВУЛВEРХЭМПТОН (Англия) – СEВИЛЬЯ (Испания) - 0:1

Гол: Окампос (88).

ШАХТЁР (Украина) – БАЗEЛЬ (Швейцария (4:1)

Голлар: Мораес (2), Тайсон (22), Алан Патрик (75-пен.), Додо (88) – ван Вольфсвинкель (90).

Ярим финал:

16 август

«Севилья» — «Манчестер Юнайтед»

17 август

«Интер» — «Шахтёр»

Финал. 21 август.