Европа комиссияси Facebook билан боғлиқ текширувни бошлади
Европа комиссияси Facebook платформасига қарши расмий антитрестлик тергов очилганини эълон қилди. Онлайн-гигант ЕИнинг рақобат қоидаларини бузганликда айбланмоқда.
Европа Комиссияси Facebook фаол бўлган бозорларда, масалан, реклама берувчилар томонидан тўпланган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, ЕИ рақобат қоидаларини бузганми ёки йўқми деган саволга жавоб қидирмоқда.
Платформа “Facebook Marketplace” онлайн реклама хизматини ўзининг ижтимоий тармоғига боғлаб қўйган. Бу эса айрим қоидаларнинг бузилишига олиб келган, дейилади комиссия хабарида.
Европа комиссияси Ижрочи вице-президенти Маргрет Вестестер йиғилган маълумотлар Facebook учун ортиқча рақобатбардош устунлик бериш-бермаслигини батафсил кўриб чиқишга ваъда берди.