Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқининг махсус вакили билан учрашув
19:16 / 2021-08-23

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 23 август куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Ҳакалани қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим ва илмий тадқиқотлар соҳаларидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Бўлажак турли даражадаги икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Т.Ҳакала Ўзбекистон томонига Европа Иттифоқи мамлакатлари фуқаролари ва бошқа шахсларни Афғонистондан эвакуация қилиш жараёнида ҳар томонлама ёрдам кўрсатаётгани учун миннатдорлик билдирди.

[gallery-3550]

С.РАҲИМОВ,

ЎзА мухбири