Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқининг масъулияти ошмоқда...
13:35 / 2023-10-09

АҚШ бюджети Украинага ёрдам бермаслик ҳисобга олиниб қабул қилиниши Вашингтоннинг бундан буён Киевга ёрдам бериши масаласида ноаниқлик келтириб чиқаради. Бу ҳақда ЕИ бош дипломати Жозеп Боррель баёнот берди.

– Президент Жо Байден маъмуриятининг фаоллигига қарамай, Қўшма Штатлар томонидан Украинани келгусида қўллаб-қувватлаш бўйича ноаниқлик кучаймоқда, – деб ёзди у ижтимоий тармоқда. – АҚШдаги бундай вазият Киевга кўмаклашиш борасида ЕИга янада кўпроқ масъулият юклайди.

“Ғарб давлатлари Украина атрофидаги зиддият билан ўралашиб қолганидан фойдаланиб, ХАМАС Исроилга ҳужум уюштирди” мазмунидаги баёнотлар асоссиз, деди АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен “CBS” телеканалига.

Словакиянинг муваққат ҳукумати сайловдан кейин партиялар ўртасида коалиция тузиш бўйича музокара давом этар экан, Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб туради. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбаларига таяниб, “Politico” нашри хабар берди.

“Словакиянинг тугатилаётган бюрократик ҳукумати Киевга бошқа ҳарбий ёрдам жўнатмайди”, дейилади хабарда.

Нашр қайд этишича, мамлакат Мудофаа вазирлиги Украинага тайёрланаётган янги ҳарбий ёрдам пакетини парламент сайловигача етказиб бериш мўлжалланганди.

Нидерландия Украинага яна 102 миллион евролик ёрдам ажратади.Ҳукумат маълум қилишича, ушбу маблағнинг 60 миллиони Украинани қайта тиклашга ҳисса қўшмоқчи бўлган компанияларга берилади. Маблағ, шунингдек, эскпорт кредити суғуртаси, инвестиция тўлови билан боғлиқ хатарни бартараф этиш ва мамлакат ички бозорини барқарорлаштириш учун сарфланади.

– Немис ҳарбийларининг ҳар қандай, ҳатто, Украина ҳудудидан ташқаридаги ҳаракатларда иштирок этиши ҳам биз учун мақбул эмас, – деди Германия канцлери Олаф Шольц.

Унинг таъкидлашича, “Германия ҳар томонлама – танк ва артиллерия, хуллас энг юқори қувватли қурол-аслаҳа етказиб бериш орқали Украинани қўлламоқда. Бундан ташқари, Берлин Киевга ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими, хусусан, ўзи юрар “Gepard” зенит воситаси, “IRIS-T” ва “Patriot” тизими ҳам жўнатмоқда.

Украина Мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов эътироф этишича, бошқарма махсус кучлари Запорожье АЭСни қўлга киритиш учун уч марта ҳужум қилган ва ҳар сафар россияликлар қаршилигига учраган. Бу ҳақда мулозим “NV” нашрига интервьюсида маълум қилди.

Украинани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Қўшма декларацияда кўзда тутилган хавфсизлик кафолати тўғрисидаги икки томонлама битимга мувофиқ, Украина – Япония музокарасининг биринчи давраси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

АҚШ, Буюк Британия ва Канададан кейин Япония ҳам Киев билан шундай музокара бошлади.

Украина суди россиялик тадбиркорлар Михаил Фридман, Петр Авен ва Андрей Косоговларнинг 440 миллион евродан зиёд маблағини “музлатиб” қўйди. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Сентябрь ойи бошида Фридманга Украина зиддиятида Россияниқўллаш айби қўйилган эди. У рус аскарларига озиқ-овқат, кийим-бош ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш билан айбланган.

Украина охирги йил учувчисиз учоқ ишлаб чиқаришни юз баробар оширди, дея баёнот берди Бош вазир Денис Шмигаль. Янги учоқ тайёрлашда 200 дан зиёд компания иштирок этмоқда. Ҳукумат раҳбари 2024 йил мудофаа саноати учун харажат етти баробар оширилишини маълум қилган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/dT-Wf3pwQPk" title="Украина борасида АҚШнинг ноаниқлиги. Европа иттифоқининг маъсулияти ортмоқда." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Аброр Хон, ЎзА