English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи вa БМТ Тараққиёт дастури: Ўзбекистондаги лойиҳа қандай натижа бермоқда?
13:23 / 2025-12-06

Европа Иттифоқи вa БМТ Тараққиёт дастури Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш” лойиҳасини амалга оширди. Бу лойиҳа қадай натижа кўрсатмоқда? Мутасаддилар шу ҳақда фикр алмашди.

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган, БМТ Тараққиёт дастури вa Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа давлат  хизматларини янада самарали, қулай бўлиши учун шароит яратишга қаратилган. 

2025 йилда лойиҳа доирасида “Давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Фаол, композит вa соддалаштирилган хизматлар бўйича таклифлар Президент фармонига киритилди. Асоссиз рад этишлар бўйича ва  xaлқаро илғор тажрибалар асосида иккита таҳлилий ҳисобот тайёрланди ҳамда давлат хизматлари кўрсатишдаги янгиликларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Салоҳиятни ошириш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга  оширилди. Хусусан, бизнес жараёнларини қайта лойиҳалаш бўйича  35 нафар давлат хизматчиси, Big Data  ва сунъий интеллект бўйича 36 нафар АКТ мутахассиси, давлат хизматларида коммуникациясиларга бағишланган мавзуда 26 нафар ОАВ вa жамоатчилик билан ишлаш бўйича мутахассислар ҳамда 27 нафар журналист вa блогерларнинг малака вa кўникмалари оширилди. 

Иккита ҳудудий бошқарув самарадорлиги марказлари фаолияти ўрганилди вa фойдаланувчилар қониқиш даражаси ҳамда  Барқарор ривожланиш мақсадларига мос тарзда хизмат сифатини баҳолаш бўйича миллий методология ишлаб чиқилди.

Адлия вазири ўринбосари Н.Муҳаммадиев қўшма саъй-ҳаракатлар самарадорлик, ҳисобдорлик ва инклюзивликка асосланганини таъкидлади. Бу фуқарога йўналтирилган давлат хизматлари тизимини барпо этишга ёрдам берди.  

– «Ўзбекистонда давлат хизматларини янада такомиллаштириш» лойиҳаси давлат хизматларини мустаҳкамлаш, рақамли трансформацияни илгари суриш вa фуқароларга йўналтирилган, инклюзив бошқарув, айниқса қишлоқ вa узоқ ҳудудлардаги аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган, - деди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ҳамкорлик бўлими раҳбари Христос Маразопулос. – Бу лойиҳа Ўзбекистон вa Марказий Осиё билан Европа Иттифоқининг кенгроқ ҳамкорлигини акс эттиради. Яқинда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи - Марказий Осиё саммитида ҳам мана шундай ишларни давом эттиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. 

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Қарман ушбу лойиҳанинг ислоҳотларни амалга  оширишдаги аҳамиятини алоҳида қайд этди. 

БМТ Тараққиёт дастурининг лойиҳа раҳбари Азамат Салаев лойиҳа доирасида эришилган асосий натижалар ҳақида маълумот берди. Ҳуқуқий ислоҳотлар, институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш, рақамли янгиланиш ва фуқаролар эҳтиёжига йўналтирилган маҳаллий бошқарув бўйича ютуқларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Хусусан, суд тизимида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш бўйича икки тадқиқот, маълумотлар бошқаруви таҳлилий ҳисоботи тайёрланди. 37 нафар эксперт иштирокида семинар ўтказилди. My.gov.uz портали орқали кўрсатилаётган хизматлар ва ҳудудларидаги давлат хизматлари марказларининг фаолияти ўрганилди. Аҳоли эҳтиёжларига йўналтирилган маҳаллий бошқарув тизимини ривожлантириш  мақсадида 40 мингдан ортиқ мурожаатларни қамраб олган лицензиялаш ва апостил хизматлари кўриб чиқилди. 

Нуробод (200 гектар майдонда) вa Қувасой (100 гектар майдонда) бош режа таҳлиллари тайёрланди, жамоатчилик маслаҳат кенгашлари ташкил  этилиши режалаштирилган учта туманда ўрганиш олиб борилди.

Хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи аъзолари яна етти нафарга оширилди ҳамда давлат хизматларини кўрсатишда гендер масалаларига бағишланган тўрт кунлик кузги мактаб ташкил этилди. Унда 30 нафардан ортиқ хотин-қизлар маслаҳат гуруҳи эксперти ҳамда давлат хизматлари марказлари раҳбарлари иштирок этди.

                                                         Н.Абдураимова, ЎзА